Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралашнинг учинчи босқичида БААни мағлуб этди. 15 октябрь куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 66-дақиқада меҳмонлар вакили Абдулла Ҳамад қизил карточка олиб майдондан четлатилди.
70-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Бобур Абдухолиқов пенальти ишлади. Уни Отабек Шукуров голга айлантирди — 1:0.
Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва Ўзбекистон тарихида илк бор ўз уйида БАА устидан ғалабага эришди.
Тўрт тур натижасига кўра, Ўзбекистон А гуруҳида 10 очко билан биринчи ўринни сақлаб қолди. Кейинги ўринда Эрон бормоқда (15 октябрь куни Қатар билан ўйнайди).
Футболчилар 5-турда 14 ноябрь куни Қатарга сафар қилади.
ЖЧ-2026 саралаши 3-босқич
Ўзбекистон - БАА 1:0
Тошкент, "Бунёдкор" стадиони
Ўзбекистон — 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 18.Абдулла Абдуллаев (17. Бобир Абдихолиқов, 70), 23.Ҳусниддин Алиқулов, 13.Шерзод Насруллаев, 19.Азизбек Турғунбоев (3. Хожиакбар Алижонов, 60), 7.Отабек Шукуров, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов, 22.Аббосбек Файзуллаев, 14.Элдор Шомуродов
БАА: 17. Холид Эйса, 2. Абдулла Идрис (7. Али Солиҳ, 83), 8. Тахнун Ҳамдам ( 21. Иссам Фаиз, 70), 9. Ҳариб Абдулла, 10. Яҳё Али, 11. Кайо Канедо (23. Бруно Оливейра, 70), 12. Халифа Муборак, 13. Муҳаммад Омар, 14. Абдулла Ҳамад, 16. Маркус Винисиус (18. Жеймс Маккензи, 83), 19. Холид Иброҳим
Огоҳлантириш: Али Солиҳ (БАА) 90+4, Шерзод Насруллаев (Ўзбекистон) 90+4
Четлатиш: Абдулла Ҳамад (БАА) 65.