Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Хесус Вальехо бош мураббий Карло Анчелотти маслаҳатига амал қилмади.
Италиялик мутахассис 27 ёшли футболчига "Лос-Бланкос" даражасида эмаслигини очиқ айтди, деб хабар беради Diario AS. Клуб ўйин амалиётидан четда қолмаслик учун Вальехони кетишга ундаган, аммо у захира ўйинчиси ролини танлаган.
Ҳимоядаги жароҳат билан боғлиқ муаммоларга қарамай, "Реал Мадрид" Хесус Вальехо учун ҳеч қандай истиқбол кўрмаяпти, шунинг учун марказий ҳимоячи ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлиши даргумон.
Испаниялик футболчининг шартномаси келаси йилнинг ўрталарида тугайди. Жорий мавсумда футболчи фақат бир марта майдонга тушди.