Бугун Франция футбол иттифоқи мамлакат чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин бўлган футболчиларнинг номини эълон қилди.
Бу рўйхатдан «ПСЖ»нинг уч футболчиси Златан Иброҳимович, Блез Матюиди, Тиаго Силва ҳамда «Сент-Этьен» футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ўрин олишди.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳимович мамлакат чемпионатида 27 гол киритган ҳолда тўпурар бўлиб турган бўлса, Обамеянг 19 гол билан уни таъқиб этмоқда.
Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси номи 19 май куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, охирги икки йилда 1-двизионнинг энг яхши футболчиси номига ҳозирда «Челси»да тўп тепаётган Эден Азар муносиб топилган эди.