"Манчестер Юнайтед"да "Бавария"нинг чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвис бўйича музокараларда муваффақият қозониш имконияти деярли йўқ.
"Қизил иблислар" канадалик футболчини узоқ вақтдан буён футболчига асосий даъвогар ҳисобланган "Реал"дан тортиб олиш ниятида эди. Кўринишидан, инглиз клуби 23 ёшли футболчи учун баҳсда муваффақиятсизликка учраган. Mirror Football хабарига кўра, Дэвиснинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиш эҳтимоли жуда паст. Катта эҳтимол билан ҳимоячи ё "Реал"га ўтади ёки шартномасини узайтириб, "Бавария"да қолади.
Альфонсо Девиснинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.