Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Элит ОЧЛ. "Аш-Шорта" - "Пахтакор". Превью

Баҳо:
+ | -

Элит Чемпионлар Лигаси 3-турида "Пахтакор" 21 октябрь куни Ироқнинг Карбала шаҳрида "Аш-Шорта" билан беллашади.

Ушбу клуб 7 бор Ироқ чемпионига айланган. Сўнгги 3 мавсумда бу жамоа кетма-кет Ироқ чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. Ҳозирда "Шорта"ни маҳаллий мураббий Аҳмад Салаҳ бошқариб келмоқда. Чемпионлар Лигасида бу мавсум "Ан-Наср" (1:1) ва "Ал-Ҳилол" (0:5) билан ўйинлар ўтказди.

"Шерлар" Осиё клублар мусобақаларида Ироқ жамоаларига қарши 8 ўйинда майдонга тушишган.

2003 йил "Ат-Талаба" билан Тошкентда ўтган учрашувда 3:0 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган. 2005 йил "Завра" билан гуруҳ босқичида кечган беллашувларда ироқликлар муваффақиятга эришишган. Ўйинларда 2:1 ва 1:0 ҳисоби кузатилган. 2008 йил эса "Арбил"га қарши гуруҳ босқичидаги баҳсларда "Пахтакор" устунроқ эканини кўрсатган. Тошкентда 2:0, сафарда 5:1 ҳисобида ғалабалар қўлга киритилган. 2019 йил айнан "Эйр-Форс"га қарши Тошкентдаги плей-офф ўйинида жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучган. 2021 йил "Ал-Қува" билан баҳсларда 0:0 ҳамда 1:0 натижалари қайд этилган.

Умумий 8 ўйинда 5 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилиб, Ироқ клублари дарвозасига 14 гол урилган ва 5 тўп ўтказиб юборилган.

"Аш-Шорта" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да Карбала Халқаро стадионида бошланади.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 11:33, 19.10.2024.
Ўқилди: 2785 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.