Бугун ОЧЛ-2 3-тур доирасидан ўрин олган «Ал-Ҳуссайн» — «Насаф» учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда Марко Станоевич иштирок этишди.
“Аввало барчага ассалому алайкум. Биз Иорданияга кетма-кет иккинчи йил келмоқдамиз. Биз бундан хурсандмиз. Бу ерда футбол ажойиб. Эртага бизни жиддий рақиб, қийин ўйин кутиб турибди. Кўп йиллардан бери халқаро турнирда иштирок этиб келмоқдамиз. Бу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Шунинг учун эртанги беллашув биз учун оғир бўлади. Чунки мезбонлар «Ал-Ҳуссайн» ўз ўйинига характерига эга жамоа”, — деди Рўзиқул Бердиев.
«Биз учинчи йил кетма-кет Иордания жамоаси билан беллашмоқдамиз. Бизни эртага оғир ўйин кутиб турганини биламиз. Аммо шунга қарамай биз ижобий натижага эришиш учун қўлимиздан келганини қиламиз» . — деди Марко Станоевич.
—«Насаф» жамоасида Иордания клубларига қарши етарлича тажриба бор. Бу жамоага эртанги ўйинга ёрдам берадими? Матбуот анжуманида ҳам жуда босиқ ва жиддий ҳолда иштирок этмоқдасиз.
— Чунки бизни эртага жиддий баҳс кутмоқда. Иордания жамоалари билан кетма-кет учинчи йил рўбарў келмоқдамиз. «Ал Файсалий», «Ал-Виҳдат» жамоаларини яхши биламиз. Ҳар қайси жамоа билан ўйнаганимизда уларни ўрганамиз. Биз учун бу тажриба. Бу мамлакат жамоалари билан ўйинларда ижобий натижаларни қўлга киритганмиз. Лекин бу осон бўлмаган. Орттирилган тажрибамиз биз учун муҳим.
— «Ал-Ҳуссайн» жамоаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз? Жамоанинг қайси футболчилари сизнинг диққатингизни тортди?
— Рақибни ўрганишга ҳаракат қилдик. «Ал-Ҳуссайн» иштирокидаги учта ўйинни кўриб чиқдик. Булар ОЧЛ-2 доирасида иккита ўйинни ва «Ал-Файсалий»га қарши ўйинни ўрганиб чиқдик. Рақибда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Таркибда индивидуал кучли ва биз таниган футболчилар бор. Булар «Ал-Файсалий»дан «Ал-Ҳуссайн»га ўтган футболчи ва ОФК кубоги финалида бизга гол урган Маҳмуд Ал-Марди.
«Насаф» футбол клуби матбуот хизмати