Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Дортмунднинг “Боруссия”сига (5:2) қарши Чемпионлар лигаси ўйинида жамоасининг камбэки сабабларини айтиб ўтди.
"Футболчилар биринчи бўлимда жуда “уятчан” ҳаракат қилишди. Биз кўпроқ энергия билан ўйнашимиз, кўпроқ таваккал қилишимиз, кучлироқ босим қилишимиз керак эди.
Танаффусда тизимни ўзгартирдик ва кейин мавсумнинг энг яхши таймини ўйнадик. Лекин тактик шаклланиш асосий нарса эмас.
Футболчиларнинг муносабати муҳим. Жамоа бутунлай бошқача ритмда ўйнади, биринчи голдан кейин ҳаммаси ўзгарди.
Бу бўлим биз учун бурилиш нуқтаси бўлди", - дея Анчелоттидан иқтибос келтиради Madrid Xtra.