Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Барчаси учун раҳмат, «Маэстро»!

Баҳо:
+ | -

Футболда катта юлдузлар жуда кўп, албатта. Аммо «Барселона» афсонаси Андрес Иньеста каби ҳамма-ҳамманинг ҳурматини бирдек қозонганлари саноқли.

Мана, футбол олами шундай беназир юлдузни ҳам нафақага кузатди. «Барселона» клуби ва Испания миллий жамоаси ҳаётида чуқур из қолдирган, ҳамиша олижаноблиги билан ажралиб турган заргарона узатмалар «маэстро»си профессионал фаолиятига нуқта қўйганини ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. 40 ёшли ярим ҳимоячи 1996-2018 йиллар оралиғида «Барселона» тизимида шуғулланган ва тўп сурган. Андрес бу оралиқда асосий жамоа либосида барча турнирлар ҳисобидан 674та ўйинда қатнашиб, 57та гол ва 136та ассист қайд этган. У кейинчалик Япониянинг «Виссел Кобе» ва БААнинг «Эмирейтс» клубларида ўйнади. Алоҳида айтиш керак, Иньеста Испания термаси билан Европа чемпионатида 2 марта, ЖЧда эса бир бора зафар қучди. Кутилишича, Иньеста энди ўзини мураббийлик ролида синаб кўради. У янги соҳадаги ишини Испания ёшлар жамоаларида бошлаш ниятида.

- Андрес, футболдан кетар чоғи «Барселона»даги фаолиятингизни қандай хотирлайсиз? 

- Айтишим шарт эмас, гап ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборган жамоа ҳақида кетмоқда. «Барселона» ҳаётим мазмунига айланди. Шундай жамоада бўлиш, барча ёш тои­фаси аро юксалиш, профессионал даражада «Барcа» оиласини ифодалаш, унинг шарафини ҳимоя қилиш, чиройли футболкасини кийиб майдонга тушиш... Баҳоси йўқ ноёб саёҳат. Хуллас, клубга боғлиқ яхши хотираларимнинг чек-чегараси йўқ.

- 2018 йили негадир ҳаётингиз мазмунидан воз кечиб, Японияга йўл олдингиз. Бунинг асл сабабини ҳозир айтарсиз...

Ўшанда фаолиятимдаги энг мураккаб қарорлардан бирини қабул қилгандим. «Барса»дан кечиб, Японияга кетишда кўнглимдан нималар ўтгани фақат ўзимга аён. Қандайдир хавотир йўқ эмасди. Тўғри, ҳозир айтишим керак, Осиёда қойилмақом тажриба орттирдим. Японияда ҳамма менга ёрдам қўлини чўзди ва ажойиб ҳикоя яратиш имкониятига эга бўлдим. Оила сифатида ҳам энг гўзал даврни бошдан ўтказдик. Японлар бизни ақлга сиғмас даражада, худди қадрдонларидек кутиб олишди, зўр муносабатда бўлишди. «Виссел Кобе»даги ҳар лаҳзада барчасини яққол ҳис қилдик. «Барса»дан кетганим сабаби? Буниси энди тарих...

- Унда саволни бошқачароқ қўямиз: фаолиятингизни «Барселона»да якунлаш имконияти бормиди?

- Яширмайман, бутсаларимни айнан қадрдон клубимда михга илишни режалаштирган эдим, аммо Каталонияда ҳамиша 100 эмас, 300 фоиз куч билан ҳаракатланиш талаб этилади. Бунақаси мен учун имконсиз эканлигини тушунгач, кескин қарор қабул қилишимга тўғри келди. Чунки ҳеч қачон ўйин масаласида оқсоқланишни, ўз ҳақимда салбий фикрлар туғилишини истамаганман. «Барса» билан ҳеч нарсага ярамай қолган футболчи сифатида хайрлашиш менга умуман ярашмасди. Оддий айт­ганда, «Барса» мухлислари Иньестани юқори нотада кузатиб қўйишларини хоҳладим.

- Нега айнан ҳозир футболдан кетишни лозим топдингиз? 

- Йўқ, бутунлай четга чиқмайман, чунки футболсиз яшолмайман. Ўзимга қолса, 90 ёшгача ўйнаган бўлардим, аммо ҳаёт қонунларига бўйсиниш керак. Ҳозир охирги кунгача чинакамига курашганим билан фахрланишим мумкин. Бутун фаолиятимни битта ибора билан таърифлаш сўралса, шубҳасиз, жавоб бераман - ғурур! 

- Фаолиятингиз давомидаги энг муҳим ва бахтли хотира қайси? 

«Барселона»даги дебютим. Тўғрироғи, 2та бахтли лаҳзанинг аҳамияти тенг: Брюггеда дебютни нишонлаганим ва «Бернабеу»да Рекреативо»га қарши баҳсда илк марта майдонга тушганим.

- Футболда босиб ўтган йўлингизга назар солсангиз, аввало, нималарни ўйлайсиз? 

- Мен учун «Барселона» либосини кийиш орзу эди. Бор эътиборни шу орзу рўёбига қаратганман. Бунда биринчи навбатда, отамнинг ҳиссаси катта. Футболда эришган барча ютуқларим учун айнан ундан қарздорман.

- Қадрдон дўстингиз Хавининг «Барселона» бош мураббийи ролидаги иши ҳақида нима дея оласиз?

- Ўта нохуш ҳолат... Лекин мураббийликда шунга ўхшаш аччиқ тажрибага ҳамиша тайёр туришингиз керак. Биламанки, Хави бундан кўпроғига қодир ва муносиб эди.

- Ҳозирги «Барселона» ёқяптими?

Умид қиламанки, Дитер-Ханс Флик «Барселона»да узоқ вақт қолади ва клубга катта фойда келтиради. У яхши ишлаяпти ва шундай давом этади, менимча. 

- «Барселона»нинг айни таркиби чакки эмас. Қизиқ, кимлар билан бирга ўйнашни истардингиз? 

- Ансу Фати, Педри ва тер Штегенни ўз жамоамда кўришга қарши чиқмасдим.

- Педрини асосан сизга таққосламоқдалар...

- Ажойиб. Вақтида мени Лаудруп ва Гвардиола билан солиштиришганди. Педри ўз истеъдоди билан катта фаолият яратиш имкониятига эга. У мени ўз кумири сифатида айтгани? Педрини қанча кўп кузатсам, ўртамиздаги ўхшашликлар яққолроқ кўрин­япти.

ФАКТ

Андрес Иньеста фаолиятини тарихдаги энг интизомли футболчилардан бири сифатида якунлади. Диққат қилинг, профессионал даражада жами 1016та ўйин ўтказган испаниялик «маэстро» бирор марта қизил карточка олмаган.

Андрес Иньестанинг футбол саёҳати 

рақамларда

Ўйин - 1016та

Гол - 107та

Ассист - 191та

Соврин - 40та

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:29, 23.10.2024.
Ўқилди: 3046 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.