Мавсум бошида "Нефтчи" сафига келиб қўшилган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасурбек Жалолиддинов фарғоналиклар сафини тарк этди.
"Жасур Жалолиддиновга аҳил жамоамиз номидан келажакдаги фаолиятига омад ёр бўлишини , жамоамиз равнақи йўлида қўшган хиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз", - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.