Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Манчини – даҳо!

Баҳо:
+ | -

Роберто Манчини бир ой олдин расман дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийи эди.

Италиялик Саудия Арабистони терма жамоасида 21,5 миллион фунт маош олганди. Келаси уч йил ичида Манчини Саудия Арабистони терма жамоасидан 60 миллион фунт олади.

59 ёшли мутахассис бор-йўғи 14 ой ишлаб терма жамоани тарк этди. У 2023 йилнинг августида шартнома имзолаган бўлиб, унга кўра кейинги тўрт йил ичида 77 миллион фунт стерлинг ишлаб олиши керак эди.

Бироқ, 18 ўйинда атиги 7 ғалабадан сўнг, Манчини истеъфога чиқарилди. The Sun таъкидлашича, бу факт ҳам Робертога шартноманинг тўлиқ миқдорини олишига тўсқинлик қила олмайди.

Ажойиб, тўғрими? Баҳрайн билан ўйиндан кейинги интервьюда ўзини ишдан ҳайдалишини сўраб олгандек бўлди:

"Баъзида ўйинчилар масъулиятни ўз зиммаларига олишлари керак деб ўйлайман. Футболчи бўлганимда масъулиятни ўз бўйнимга олдим, чунки бу менежернинг айби дейиш осон. Бу жуда осон.

Аммо кўпинча бундай бўлмайди. Чунки мураббий жамоани яхшироқ бўлишга ўргатса, шундан сўнг баъзи футболчилар майдонда маълум бир сифат кўрсатиши керак. Агар уларда бу бўлмаса, муваффақиятга эришиш қийин бўлади", деди Манчини.

Киритилди: 19:51, 25.10.2024.
Ўқилди: 1533 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.