Италиялик бош мураббий Фабио Капелло ҳужумчи Жошуа Зиркзеенинг "Манчестер Юнайтед"даги ўйини ҳақида гапирди.
"Зиркзеенинг Премьер-лигадаги ўйинини томоша қилинг ва у "Болонья"да биз кўрган футболчига ўхшайдими ёки йўқлигини айтинг.
Италияда у хоҳлаганини қиларди, аммо Англияда тўпни ундан тортиб олишдан олдин ўйлашга вақти йўқ", - дея Капеллонинг сўзларини келтиради La Gazette dello Sport.