Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Ла лига. «Барса» «Бернабеу»да «Реал»ни тор-мор этди

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионатининг 11-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилди.

Биринчи бўлимда томонлар тенгма-тенг кураш олиб боришди. Мбаппе гол урганди, аммо офсайд туфайли у бекор қилинди.

Иккинчи бўлим бошида эса Роберт Левандовски икки дақиқа ичида иккита гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб Касадонинг узатмасидан кейин польшалик футболчи яккама-якка вазиятга чиқиб боди ҳамда 16 метрлардан аниқ зарба бериб, Лунинни доғда қолдирди. Орадан икки дақиқа ўтиб эса Бальденинг узатмасидан кейин Роерт бош билан дарвозасини ишғол қилди.

Килиан Мбаппе 66-дақиқада яна офсайддан гол урди. 77-дақиқада эса Рафиньянинг узатмасидан кейин Ямал "Реал" дарвозабонини доғда қолдирди. Орадан 7 дақиқа ўтиб Рафиньянинг ўзи дарвозабон билан яккама-якка вазиятда тўпни Луниннинг устидан ошириб, тўрга жойлади — 0:4.

Ушбу ғалабадан кейин "Барса" ўз очколарини 30 тага етказди ва "Реал" билан фарқни 6 очкога етказди.

Испания чемпионати, 11-тур
Реал Мадрид – Барселона 0:4 (0:0)
Голлар: 0:1 – 54 Левандовски, 0:2 – 56 Левандовски, 0:3 – 77 Ямаль, 0:4 – 84 Рафинья.
Реал Мадрид – Лунин, Менди (Фран Гарсия, 86), Рюдигер, Милитао, Васкес, Камавинга (Браим Диас, 77), Тчуамени (Модрич, 63), Вальверде, Беллингем, Винисиус Жуниор, Мбаппе.
Барселона – Пенья, Бальде, Мартинес, Кубарси, Кунде, Педри (Гави, 87), Касадо (Ольмо, 65), Лопес (де Йонг, 46), Рафинья, Ямаль, Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Касадо (44), Кунде (69), Мартинес (75), Винисиус Жуниор (80), Пенья (82), Милитао (87), Гави (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:58, 27.10.2024.
Ўқилди: 22615 марта.
Фикрлар: 140 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик