Собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалес Аурелиен Тчуаменининг Педрига нисбатан қўполлигини баҳолади.
23-дақиқада Тчуамени шеригига узатмани амалга ошириб бўлгач, Педрининг оёғига инерция орқали қаттиқ зарба берди - шундан сўнг «Барселона» ярим ҳимоячиси шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлди.
Учрашувнинг бош ҳаками Хосе Мария Санчес Мартинес «Реал» ярим ҳимоячисига карточка кўрсатмади.
"У [Педри] Тчуаменининг йўлига чиқиб борди. Арзимас нарса. Ўйиндаги ёмон лаҳза!", - деди Итурральде.