Кириш Регистрация

Мотта: "Бу жуда кўп қийин вазиятларга эга бўлган ўйин бўлди"

Баҳо:
+ | -

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Тьяго Мотта Италия А Сериясининг 9-туридан ўрин олган "Интер"га (4:4) қарши ўйиндаги супер самарали дуранг ҳақида фикр билдирди.

"Бу жуда кўп қийин вазиятларга эга бўлган ўйин бўлди, бироқ биз тўртинчи голдан кейин ҳам ўйинда қолишга муваффақ бўлдик. Биз ҳамма нарсани батафсил таҳлил қилишимиз керак, жуда кўп воқеалар содир бўлди ва уларнинг ҳаммаси ҳам ижобий эмас. Биз ҳамма нарсани яхшилашимиз мумкин, ҳар бир ўйин бошқача ҳикоя.

Мисол учун, бугун биз ҳимояда жуда кўп азоб чекдик, бунгача А Сериянинг бутун мавсумида фақат битта гол ўтказиб юборган эдик ва бу "Интер"нинг кучи ва сифати ҳақида гапиради. Бошқа томондан, ҳужумда биз ҳар доим очиқ ва ҳар икки жамоага кўп имкониятлар тақдим этган ўйинда доим хавфли бўлганмиз. Бизда формадаги ўйинчилар бор, масалан, чап қанотда - Консейсау ва Камбьясо, шунингдек, бугун ўзини жуда яхши кўрсатган Маккенни. Ҳимояда ҳам яхши ўйнай оладиган ва фойдали бўла оладиган кўплаб футболчиларимиз бор, барчаси уларнинг ҳар бирининг ўйини ва формасига боғлиқ", - деди Мотта клуб матбуот хизмати расмий сайтига.

Киритилди: 13:42, 28.10.2024.
Ўқилди: 945 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик