"Олтин тўп" ташкилотчиларидан бири 2023/2024 йилги мавсум учун соврин соҳиби ҳақидаги ОАВ маълумотларига жавоб қайтарди.
"Душанба куни тушдан кейин ҳеч бир футболчи ёки клуб "Олтин тўп"ни ким қўлга киритганини билмайди. Барча клублар ва футболчилар бир қайиқда", - деди "Олтин тўп" ташкилотчиларидан бирининг сўзларидан иқтибос келтиради France Press.
2024 йилги "Олтин тўп"ни топшириш маросими бугун, 28 октябрь куни Парижда бўлиб ўтади. Аввалроқ, совринни қўлга киритиш учун фаворит "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор мукофотсиз қолиши ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Совринга янги асосий даъвогар "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри. Кейинроқ "Лос Бланкос" УЕФА ва маросим ташкилотчиларини клубга ҳурматсизликда айблади.