Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимизга ҳали эришмадик"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 22-тур якунланди. "Насаф" жамоаси бу тур Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Қўшнилар жанги шундай ўтиши керак аслида. "Динамо" гол киритганига қадар эркин ҳаракат қилди. Рақиб гол ургач, мен ўз шогирдларимни танишни бошладим. Ўша босимсиз, биз эркинроқ ҳаракат қилдик. Ғалабага бўлган иштиёқ эвазига биз 3 очкони илиб кетдик деб ўйлайман. "Динамо" кўпроқ эътиборни ҳимояга қаратди, биз эса ҳужумга. Бугун биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бунга эришганимиз билан жамоа ишқибозларини табриклаймиз.

"Насаф" неча фоиз чемпионликни нақд қилди?

Биз жуда яқинмиз. Деярли деган сўзни ишлатмаслик керак. Ҳар бир баҳсга жиддий ёндашамиз. Кейинги учрашувларга жиддий ёндашишимиз керак. Мақсадимизга, орзумизга ҳали етмадик.

"Насаф" аввалги "Насаф"га ўхшамаётгандек?!

Бунинг руҳиятга алоқаси йўқ. Жамоамизни бир шиори бор. "Насаф"га ўхшаши йўқ,- деган. Баъзи бир жамоага шундай камчиликлар билан ўйнаб турамиз. Баъзи кучсизроқ жамолар билан ўйинларда очко йўқотамиз. ОЧЛда эса, эътибор берган бўлсангиз, кам ўйин амалиётига эга футболчилар билан бирга бордик. Агар ҳамма асосий ўйинчимизни у ерда майдонга туширганимизда, бугун нима бўлишини "Пахтакор" мисолида кўрдингиз. Бу бизга ҳам салбий таъсир қилар эди. Бизнинг асосий мақсадимиз Суперлига бўлгани боис, Самарқанддаги баҳсга кўпроқ эътибор қаратдик. Балки, ўртамиёна клубларга қарши баҳсларда мотивация билан муаммо бўлмоқда.

"Насаф"нинг келаси мавсум учун режалари қандай?

Режаларимиз бор. Клубимиз раҳбарияти келаси мавсум учун ҳаракатни бошлаган. "Насаф" ўз даражасини юқорига чиқариб қўйди. Буни тушуришга бизнинг ҳаққимиз йўқ. Таркибимизни суягини сақлаб қолиб, ёш терма жамоа учун ёшларни беришимиз керак. Охирги икки йилда, бу кам бўлди, бироқ буни тўгирлаб қўямиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 03:45, 29.10.2024.
Ўқилди: 1367 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.