Кириш Регистрация
18/04 18:00 Хоразм 0-0 Бунёдкор
18/04 20:15 Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
19/04 00:00 Эспаньол - Хетафе
19/04 17:00 Райо Вальекано - Валенсия
19/04 18:00 Лечче - Комо
19/04 18:00 Шўртан - Машъал
19/04 19:00 Бухоро - Насаф
19/04 19:00 Кристал Пэлас - Борнмут
19/04 19:00 Эвертон - Манчестер Сити
19/04 19:00 Вест Хэм - Саутгемптон
19/04 19:00 Брентфорд - Брайтон
19/04 19:15 Барселона - Сельта
19/04 20:15 Нефтчи - Пахтакор
19/04 21:00 Монца - Наполи
19/04 21:30 Мальорка - Леганес
19/04 21:30 Астон Вилла - Ньюкасл
19/04 23:45 Рома - Верона
20/04 00:00 Лас-Пальмас - Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид - Осасуна
20/04 17:45 Андижон - Динамо
20/04 18:00 Эмполи - Венеция
20/04 18:00 ОКМК - Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм - Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич - Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал - Реал Сосьедад
20/04 20:30 Лестер - Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья - Интер
20/04 21:30 Севилья - Алавес
20/04 23:45 Милан - Аталанта
21/04 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао

Акмал Холматов ва Миржалол Қосимов – апрель ойи лауреатлари!

Баҳо:
+ | -

Март ойида бўлганидек, «Ойнинг энг яхши ўйинчиси ва мураббийи» номи яна Тошкентнинг «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоаси вакилларига насиб этди. Ой ўйинчиси номи учун курашда «Локомотив» ярим ҳимоячиси Акмал Холматов «Бунёдкор»нинг украиналик ҳужумчиси Александр Пишчурни бир очкога ортда қолдирган бўлса, «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов кетма-кет иккинчи ой тенгсиз деб топилди.

Ўзбекистон чемпионатининг апрель ойидаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида 5 май, якшанба куни бошланган сўровнома 10 май, жума куни якунига етди. Сўровнома натижаларига кўра, футбол журналистлари жами 10 нафар мураббий ва 15 футболчига овоз беришди.

«Ойнинг ўйинчиси»ни аниқлаш бўйича сўровномада ғолиб номини атиги бир очко ҳал қилди. «Бунёдкор» ҳужумчиси Александр Пишчур 19 очко тўплаган бўлса, апрель ойида айниқса «Пахтакор»га қарши ўйинда (1:2) ўзини яхши томондан кўрсатган «Локомотив» ярим ҳимоячиси Акмал Холматов ундан бир очко кўпроқ жамғарди – Тошкент дербисида Холматов бир гол уриб, ғалаба тўпига ҳаммуаллифлик қилган эди. Март ойининг энг яхши ўйинчиси, «Локомотив» тўпурари Фарҳод Тожиев эса апрель ойи сўровномасида учинчи бўлди.

Эътиборли томони, Александр Пишчур март ойи сўровномасида ҳам иккинчи бўлганди. Апрель ойининг энг кучли футболчилари бешлигидан, шунингдек, «Навбаҳор» ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов ва «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Ғулом Ўрунов ҳам ўрин олган.

«Ой мураббийи» номи учун курашда Миржалол Қосимов яққол устунлик билан ғолиб чиқди. Апрель ойида Қосимов шогирдлари Олий Лига баҳсларида кетма-кет иккита йирик ҳисобли ғалабаларни қўлга киритишди, энг асосийси, Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида тўртта ўйин ўтказиб, уларнинг бирортасида мағлубиятга учрашмади ва кетма-кет олтинчи марта мусобақа гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, нимчорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.

«Ой мураббийи» номига даъвогарлик қилган «Локомотив» катта мураббийи Ҳаким Фузайлов «Бунёдкор» устозидан 11 очко кам жамғарган бўлса, «Навбаҳор» бош мураббийи Мустафо Байрамов, «Гулистон» устози Бахтиёр Ашурматов, шунингдек, бир хилда – 10 очкодан жамғарган «Олмалиқ» бош мураббийи Игорь Шквирин ва «Насаф» устози Рўзиқул Бердиев кучли бешликдан ўрин олишди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси апрель ойи кучли бешлиги:
1. Акмал Холматов («Локомотив») – 20 балл.
2. Александр Пишчур («Бунёдкор») – 19 балл.
3. Фарҳод Тожиев («Локомотив») – 16 балл.
4. Рўзим Аҳмедов («Навбаҳор») – 9 балл.
5. Ғулом Ўрунов («Пахтакор») – 7 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси апрель ойи кучли бешлиги:
1. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 33 балл.
2. Ҳаким Фузайлов («Локомотив») – 22 балл.
3. Мустафо Байрамов («Навбаҳор») – 18 балл.
4. Бахтиёр Ашурматов («Гулистон») – 15 балл.
5. Игорь Шквирин («Олмалиқ») ва Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 10 баллдан.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:50, 13.05.2013.
Ўқилди: 4063 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz