Кириш Регистрация

Роналду навбатдаги турнирда муғлуб бўлди

Баҳо:
+2 | -

“Ан-Наср” Саудия Арабистони Қирол кубогидан чиқиб кетди.

Криштиану Роналду жамоаси Кубокнинг 1/8 финалида “Ат-Таавун”дан 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу Роналдунинг 2022-йил охирида клубга келганидан бери “Ан-Наср”нинг саккизинчи турнирдаги мағлубиятидир.

Португалиялик ҳеч қачон жамоа билан Саудия Арабистони чемпионати, Осиё чемпионлар лигаси, Қирол кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозона олмаган.

Роналду трансфер қилинганидан буён “Ан-Наср” битта соврин – ўртоқлик турнири ҳисобланган Араб чемпионлари клублари кубогини қўлга киритди.

Киритилди: 09:11, 30.10.2024.
Ўқилди: 944 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.