"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес клуб билан янги шартнома имзолаганидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Пайшанба куни каталонияликлар ярим ҳимоячи билан 2029 йилнинг ўрталарига қадар амал қиладиган шартнома тузилганини эълон қилди.
"Мен учун бу - амалга ошган орзу. Мен "Ла Масия"га келганимдан бери бунга интиламан. Ишончингиз учун жуда миннатдорман. Умид қиламанки, ҳамкорлигимиз яна узоқ йиллар давом этади. Ҳозир мен билан содир бўлаётган ҳамма нарсадан завқ оламан ва келажакда бундан ҳам катта муваффақиятларга эриша оламан деган умиддаман.
Мен сабр қилишим керак эди - олдинда узоқ ва қийин йўл бор. Лекин бу йил мен кўп ютуқларга эришдим ва бу унутилмас бўлди. Мен клубга ёрдам беришда давом этмоқчиман", - дея 21 ёшли Лопеснинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.