Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Аморим "Спортинг"нинг уч нафар футболчисини "МЮ"га олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг бўлажак бош мураббийи Рубен Аморим Лиссабоннинг "Спортинг" клубидан бирданига уч нафар футболчини янги клубига жалб қилиши мумкин.

Португалиялик мутахассис яқин орада "шерлар"ни "қизил иблислар"га алмаштиради - клублар келишув тафсилотлари бўйича келишиб олишди. TEAMtalk хабарига кўра, Педру Гонсалвеш, Гонсалу Инасиу ва Маркус Эдвардс Аморим орқасидан "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. Учаласи ҳам 39 ёшли мураббий бошчилигида Лиссабон жамоасида муваффақиятга эришган.

26 ёшли вингер Гонсалвешнинг Transfermarkt порталидаги нархи 32 миллион еврони ташкил қилади. Ҳужум қанотида ҳам ўйнайдиган 25 ёшли Эдвардсни сайт 18 миллионга, 23 ёшли марказий ҳимоячи Инасиуни эса 45 миллионга баҳолаган.

Киритилди: 05:44, 01.11.2024.
Ўқилди: 2753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик