Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Вадим Абрамов: "Стабиллик йўқ? Чунки захирамиз тор"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 23-тур ўйинлари давом эттирилди. "Динамо" жамоаси бу тур Қаршида "Қизилқум"га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Жуда оғир ўйин бўлди. Ваҳоланки, тезкор гол уриб бошлаган эдик. Афсуски, муаммоларимиз ўша-ўша. Йўқ жойдан пенальти олиб келдик бошимизга. Шунга қарамай, йигитларга баҳс учун ташаккур. 3 та тур қолди. Қолаверса, захира ўриндиғимиз тор. Шу боис, ўзимиз истаган футболни кўрсата олмаяпмиз. Асосий рақобатчимизни енгдик. Мавсумни тугатиб, келажак режаларини тузамиз.

"Насаф"га ютқазилган ўйиндан кўра бугун ёмонроқ футбол кўрдик, аммо ғалаба қозонди жамоа!?

Ҳақсиз. Биз 3 та баҳсда тенгма-тенг баҳсда мағлубиятга учрадик. "Қизилқум" ёқимсиз рақиб. Улар бизга мана шундай футбол таклиф этишди.
Рақибга паст баҳо бериш нотўғри. Бугун осон бўлмаслиги аниқ эди. Улар ўтган турда "Пахтакор"ни енгган эди. Бугун омад биз томонда бўлди.

Мавсум бошида олиб келган футболчиларингиздан қанчалар кўйнингиз тўлди?

Албатта, хатоларсиз бўлмайди. Ўйлашимча, 60/40. Тўғри топганларимиз кўпроқ, аммо нишонга тегмаганлари ҳам бор. Биз мавсумда яна ҳам яхшироқ иштирок этишимиз мумкин эди. Кубокда ҳам чемпионатда ҳам. Вақт кўрсатади.

Анвар Ҳожимирзаевнинг келажаги борасида қарор қабул қилиндими?

Албатта, футболчи омадли мавсум ўтказгач, унга қизиқиш ортади. Мен кимнидир куч билан ушлаб қолишга қаршиман. У ҳам, биз ҳам рози бўладиган таклиф бўлса бўлди. Футболчиларнинг футболдаги умри қисқа. Бу нормал. Ҳозир ҳаммаси унга боғлиқ. Омадли мавсум бўляптими, омадни маҳкам ушлаш керак.

"Динамо"да нега стабиллик йўқ?

Бизда кенг захира ўриндиғи йўқ. Кимдир жароҳат олса, уларни алмаштиришни имкони бўлмайди. Етакчиларимизнинг йўқлиги ёки ўйини чиқмаслиги бизга таъсир қилади. Биргина Кожонинг терма жамоага бориб келиши яхшигина таъсир қилади. Футболчилар тирик одам. Улар бироз амалиётсиз қолса, бу бўшлиқ дарров сезилади. Бизда ҳақиқатдан ҳам стабиллик йўқ.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:46, 03.11.2024.
Ўқилди: 586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.