Шу кунгача Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO)ни бошқариб келган 76 ёшли Франсиско Валькарсел ўз хоҳиши билан президентликни топширди.
У WBO ташкилотининг йиллик 37-конгрессида лавозимидан кетишини эълон қилди. Унинг ўрнини ихтисослиги юрист бўлган яна бир функционер Густаво Оливьери эгаллади. Ушбу суратда Густаводан ташқари қолган тўрт йўналиш президентлари Маурисио Сулейман (WBC), Дэррил Пиплз (IBF) ва Хильберто Мендоса (WBA)ни кўриш мумкин.
Конгресснинг сўнгги куни WBO ташкилотининг янги президенти сайланди. Кўпчилик 1996 йилдан бери WBO президенти бўлиб келаётган Валькарселнинг янги муддатга қолишини тахмин қилиб турган бир пайтда кекса Франсиско ўз постида кетишини эълон қилди. Янги президент Оливьера саккиз йилдан бери Валькарселнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётганди.