Лондоннинг "Арсенал" клуби украиналик ҳимоячи Александр Зинченконинг трансфери борасида бир қарорга келди, деб хабар беради Give me Sport.
Футболчи энди жамоа мураббийлар штабининг режаларига кирмайди ва у қишки трансфер ойнасида сотилиши мумкин. "Канонирлар" бош мураббийи Микель Артета чап қанот ҳимоясида бошқа ўйинчилардан фойдаланиш ниятида.
Жорий мавсумда Александр лондонликлар сафида барча турнирларда тўртта ўйин ўтказди.