Кириш Регистрация

Мареска Мудрик билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Энцо Мареска Конференция лигасида Арманистоннинг "Ноа" жамоасига қарши ўйин арафасида Михаил Мудрикнинг жамоадаги ўйин вақти билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

"Биринчи навбатда шуни таъкидлашни истардимки, у "Панатинаикос"га қарши ўйнади, у ҳафта охирида "Ньюкасл"га қарши ўйнади, кейин эса Лига кубогида "Ньюкасл"га қарши ўйнади, лекин у ўзининг ҳимоя ишини яхшилаши керак, бу ҳамма учун амал қилади.

Агар тўп билан ўйнаш ҳақида гапирадиган бўлсак, қанотларимиз жарима майдончаси ичида ҳаракат қилишлари керак. Аввалига у бу борада муаммоларга дуч келган, ҳозир ҳаммаси яхшиланган. Одамларни ўзгартириш қийин. Мудрик бироз уятчан йигит. Лекин у биз билан бўлганида ҳаммаси жойида", - деди Мареска.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Мудрик жорий мавсум "Челси" сафида 12 та ўйинда қатнашиб, барча турнирларда битта гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 22:52, 06.11.2024.
Ўқилди: 941 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик