Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Жамшид Саидов: "Андижон"да очко олганимиздан хурсандман"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 24-тур якунланди. "Қизилқум" жамоаси бу тур сафарда "Андижон" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Биринчи навбатда "Андижон" қандай ўйин кўрсатишини билган ҳолда тайёргарлик кўрдик. "Андижон" ҳам биз қандай ўйин намойиш этишимизни билади. Биз асосан ҳимоявий тактика танладик. "Андижон" майдонидан бир очко олганимиздан хурсандман. Сабаби, бундай мухлислик олдида ўзига хос босим бўлади, ўйнаш жуда оғир. Навоийдан узоқ йўл босиб келган кам сонли бўлсада, мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. 90 дақиқа тинмай бизни қўллаб-қувватлаб туришди ва футболчиларимга ўз вазифасини бажаришга ҳаракат қилишгани учун раҳмат. "Андижон"дан муҳим очкони олдик.

- Дисквалификация сабабли учрашувни ўтказиб юборган Муҳаммадали Ғиёсов ва Гиорги Кухианидзенинг йўқлиги баҳсга қанчалик таъсир кўрсатди?

- Ҳа, бугунги беллашувда уч нафар асосий футболчимиз ўйнамади. Лобжанидзе, Кухианидзе ва Ғиёсов жароҳатлар ҳамда сариқ карточкалар тўпланиб қолгани туфайли ўтказиб юборишди. Уларнинг йўқлиги билинди. Шунинг учун биз асосан ҳимоядан, қарши ҳужумда ўйнашга қарор қилдик.

- Захирадан майдонга тушган Бозоровни яна захирага олдингиз. Бу тактик ўзгариш билан боғлиқмиди ёки...

- Ҳа, бу тактик ўйинчи алмаштириш эди.

- "Қизилқум" бу йил "Андижон" билан уч марта ўйнади ва барчасида юта олмади. Бунга нима сабаб?

- Биз Александр Хоямков билан узоқ йиллар бирга ишлаганмиз. "Машъал"да ҳам, "Андижон"да ҳам. "Андижон" мен учун бегона шаҳар эмас, яхши биламан. Ҳа, биз "Андижон" билан бу йил ҳисобидан Кубокни ҳисобламаганда тенг ўйнадик. Биринчи даврада 3:3 ўйнагандик. Бугун ҳам дуранг бўлди. Бу табиий. Суперлигада муросасиз баҳслар кўп бўлмоқда. 2-3-ўринлар учун баҳслар анча шиддатли ўтмоқда. Ҳар бир тур сюрпризлар тақдим этмоқда. 2 та тур қолди. Бўлажак беллашувларга ҳам максимал тайёргарлик кўрамиз.

- Бугун жамоангиз бир очко ишладими ёки икки очко йўқотдими?

- Бир очко жамғардик, деб ўйлайман.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 03:36, 11.11.2024.
Ўқилди: 952 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Клопп фақат икки жойдан келган таклифни кўриб чиқишга тайёр [4831]

Пике Арбелоанинг дебютида муваффақиятсизликка учраган "Реал" устидан кулди [4502]

«Реал»нинг биргина футболчиси шармандали мағлубиятдан сўнг омма олдига чиқа олди [4045]

Zo'r TV телеканали 15-январь куни «Расинг» - «Барселона» ўйинини жонли трансляция қилади [3264]

Кроос: «Барселона» бирорта халқаро соврин ютмайди» [3173]

Мўманий карикатураси: Хаби Алонсо «Реал»да болалар боғчасини бошқариб келганини англаб етди [3116]

Винисиус омадсизликлар фонида «Реал»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди [3096]

«Ман Сити» футболчиси: «Абдуқодир билан чинакам ҳамжиҳатлик ўрнатдик» [2843]

TEAMtalk: Клопп аллақачон «Реал» учун икки футболчини танлаб қўйган [2631]

Испанияда "Реал"нинг "Альбасете"дан мағлубиятидан кейинги кийиниш хонасидаги муҳит ҳақида гапирилди [2624]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.