"Интер" ярим ҳимоячиси Хоқон Чалханоглу "Наполи"га қарши ўйин (1:1) ҳақида фикр билдирди.
Айнан туркиялик футболчи А Сериянинг 12-тури марказий ўйинида “нерадзуррилар” сафида ягона гол муаллифи бўлди. Иккинчи бўлимда ярим ҳимоячи дубл қайд этиши мумкин эди, аммо пеналтини голга айлантира олмади.
"Биз устунлик қилдик ва кўпроқ нарсага лойиқ эдик. Омад кулиб боқмади ва пенальтини амалга ошира олмаганимдан афсусдаман. Эртами-кечми бу содир бўлиши керак эди, лекин бугун бўлишини хоҳламадим.
Рақобатчиларимиз кучайишди, ҳар бир жамоада яхши ўйинчилар кўп, лекин олдинда узоқ мавсум бор. Чоршанба куни "Арсенал"га қарши ўйиндан сўнг якшанба куни "Наполи"га қарши ўйнаш осон эмас", - дейди футболчи.