Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина Парагвайга ютқазди, Бразилия Венесуэла билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Жанубий Америкада ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган 11-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Бразилия терма жамоаси сафарда Венесуэла меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. Мазкур ўйинда Винисиус пенальтидан гол ура олмади.

Аргентина эса сафарда Парагвайга имкониятни бой берди (2:1). 11-дақиқада Лаутаро Мартинес ҳисобни очди.

19-дақиқада эса мезбонлар форварди Антонио Санабрия чалқанча зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

47-дақиқада парагвайлик ҳимоячи Омар Альдерете "стандарт" берилган узатмани голга айлантирди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Аргентина 22 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Колумбия ҳисобида 19 очко мавжуд бўлса, Бразилия 17 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Яна 3 та жамоа ҳисобида 16 тадан очко мавжуд.

ЖЧ-2026 саралаш. Жанубий Америка, 11-тур
Венесуэла – Бразилия 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 43 Рафинья, 1:1 – 46 Сеговия.
Венесуэла – Ромо, Наварро, Анхель, Рамирес, Арамбуру, Мартинес (Ринкон, 69), Эррера (Кассерес, 15), Мурильо (Сеговия, 46), Саварино, Бельо (Гонсалес, 80), Рондон (Кадис, 81).
Бразилия – Эдерсон, Абнер (Эстеван, 90+2), Габриэл, Маркиньос, Вандерсон, Бруно Гимараэс (Мартинелли, 82), Жерсон, Винисиус Жуниор, Рафинья, Савио (Луис Энрике, 68), Игор Жезус (Лукас Пакета, 68).
Четлатиш: Гонсалес (89).

Парагвай – Аргентина 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 11 Мартинес, 1:1 – 19 Санабрия, 2:1 – 47 Альдерете.
Парагвай – Фернандес, Алонсо, Альдерете, Гомес, Веласкес, Альмирон (Ромеро, 90), Бобадилья (Вильясанти, 82), Кубас, Гомес (Ромеро, 72), Санабрия (Питта, 72), Энсисо (Соса, 82).
Аргентина – Мартинес, Тальяфико, Отаменди, Ромеро (Балерди, 46), Молина (Монтьель, 78), Фернандес (Паредес, 77), Де Поль, Альварес (Кастельянос, 86), Мак Аллистер (Гарначо, 64), Месси, Мартинес.

Эквадор – Боливия 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 26, пенальти Валенсия, 2:0 – 28 Плата, 3:0 – 49 Плата, 4:0 – 61 Минда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:23, 15.11.2024.
Ўқилди: 2249 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6953]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4924]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3309]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3213]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3152]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2669]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2659]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2625]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик