Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти Бельгия билан ўйин натижаларини сарҳисоб қилди.
Миллатлар лигасининг 5-турида "Скуадра Адзурра" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Ўйинчилар яхши эди, аммо иккинчи бўлимда ўйин қийинлашди ва биз ўйинда бироз аниқликни йўқотдик. Биз тўп билан жуда кўп хатоларга йўл қўйдик.
Бундай шароитда тўпга эгалик қилишни сақлаб қолиш муҳим, чунки рақибнинг тезлигига мослашиш жуда қийин бўлади.
Улар бизнинг ярим майдонга ўтишганда, бизга қийин бўлди, аммо футболчилар шерлардек курашдилар", - деди Спаллетти.