Александр Лукашенко болалигида қишлоқ майдонида футбол ўйнаганини эслади.
Беларусь президенти, шунингдек, кейинчалик, талабалик йилларида ҳам ушбу спорт турига қизиқишни давом эттирганини айтди.
"Болалигимда кўп югуриб, спорт билан шуғулланганман. Мен футболчи бўлишни хоҳлаганман. Аммо кейин тиззамни жароҳатлаб олдим ва хоккейга ўтдим.
Мен футбол ўйнашни тавсия қиламан, лекин асфальтда югуришни тавсия этмайман, чунки вақт ўтиши билан ёмон асоратларни қолдиради.
Уларнинг айтишича, энг яхши нарса - велосипед ва сузиш. Мен сузишни ёмон кўраман, чунки бу жуда зерикарли. Велосипедда эса мамнуният билан" - деди Лукашенко "Трактор" стадионини реконструксия қилишда қатнашган талабалар гуруҳи билан суҳбат чоғида.