"Барселона"нинг жароҳат олган футболчиларининг сафга қайтиш саналари маълум қилинди.
Марказий ҳимоячи Рональд Араухо декабрь ойи ўрталарида жароҳатни даволаши кутилмоқда, қанот ҳужумчиси Ферран Торрес эса шу ойнинг охирида ишга қайтади, дея хабар бермоқда журналист Фернандо Поло. Марказий ҳимоячи Эрик Гарсия деярли тикланди - у яқин орада "Сельта"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин. Ламин Ямал "Сельта" ва "Брест" билан ўйинлар оралиғида формага киради. Андреас Кристенсеннинг қайтиши январь ойига режалаштирилган. Ансу Фати тахминан бир ойдан кейин ўйнай олади.
"Сельта" - "Барселона" учрашуви 23 ноябрь куни бўлиб ўтади.