Янги Зеландия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Туркияда бўладиган ЖЧда иштирок этадиган таркибни эълон қилди. Мураббий 20 нафар футболчини Туркияга олиб борадиган бўлди.
Янги зеландияликлар 10 июнь куни Австралия билан ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Шундан сўнг улар Туркияга учиб келиб, бу ерда яна 2та ўртоқлик ўйинида майдонга тушишни режалаштиришган.
Ўзбекистон ва Янги Зеландия ёшлар терма жамоалари 23 июнь куни гуруҳнинг дастлабки баҳсида ўзаро майдонга тушишади. Ушбу гуруҳда Хорватия ва Уругвай терма жамоалари ҳам ўрин олганини таъкидлаш лозим.
Янги Зеландия ёшлар терма жамоасининг ЖЧда иштирок этадиган таркиби
ДАРВОЗАБОНЛАР
1. Скотт БАсалаж (Тим Веллингтон)
20. Макс Крокомбе (Оксфорд Юнайтед)
ҲИМОЯЧИЛАР
2. Сторм Рукс (Перт Глори)
3. Билл Туилома (жамоасиз)
4. Симон Армс (Окленд Сити)
5. Люк Адамс (Дерби Каунти)
12. Рори Тернер (Вайкато)
13. Лиам Хиггинс (Лоуэр-Хатт Сити).
14. Каде Шрижверс (Лоуэр-Хатт Сити)
ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
6. Том Бисс (Веллингтон)
7. Кэмерон Ховейсон (Бернли)
8. Жесси Эдже (Вайкато)
11. Луис Фентон (Веллингтон Феникс)
15. Жастин Гуллей (Веллингтон)
ҲУЖУМЧИЛАР
9. Хэмиш Уотсон (Лоуэр-Хатт Сити)
10. Тайлер Бойд (Веллингтон Феникс)
16. Ван Элиа (Веллингтон)
17. Райан Томас (жамоасиз)
18. Жоэл Стивенс (Отаго Юнайтед)
19. Дейл Хигам (Янг Харт Манавату)