Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Мадуэке Фердинанднинг танқидига жавобан: "Ҳожатхонага кириб кетгандим"

Баҳо:
+1 | -

"Челси" вингери Нони Мадуэке "Арсенал"га қарши кечган ўйинда (1:1)алмаштирилганидан кейин ўзининг хатти-ҳаракати ҳақидаги танқидларга жавоб берди.

68-дақиқада "Стэмфорд Бридж" майдонидаги ўрнини Михаил Мудрикга бўшатиб берган Мадуэке заҳирадан жой олишдан бош тортган ҳолда, дарҳол трибуна остидаги туннелга югурди. Ўшанда "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Нони жамоадошларига нисбатан ҳурматсизлик қилгани ва у жаримага тортилиши кераклиги ҳақида фикр билдирди.

Мадуэке "Челси"нинг собиқ мураббийлар штаби аъзоси Жоди Моррис томонидан ҳам танқид қилинган, аммо 22 ёшли англиялик футболчининг жиддий сабаблари бор.

"Мен том маънода ҳожатхонага бориш учун туннелга кирдим ва 30 сониядан сўнг қайтиб чиқдим. Кўп ўйинларда кўрган бўлсангиз, доим захирага олинсам кийиниш хонасига йўл оламан, чунки ҳожатхонага кираман. Бу ерда ёмон нарса йўқ", - деди Мадуэке talkSPORT билан суҳбатда.

Киритилди: 21:19, 16.11.2024.
Ўқилди: 1512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.