«Барселона» бош мураббийи Ханси Фликдан фарқли ўлароқ, Испания устози Луис де ла Фуэнте Педри ва Дани Ольмонинг бир таркибда бирга иштирок этишини маъқул кўрмайди.
У терма жамоага мураббий бўлганидан бери (26 та ўйин), Педри ва Ольмо атиги 6 дақиқа бирга ўйнашди. Бу ўтган йилнинг центябр ойида Сербияда қарши бўлиб ўтган Миллатлар лигасининг гуруҳ босқичида(0:0) эди.