"Манчестер Юнайтед"нинг чап қанот ҳимоячиси Гарри Амасс Англия Премьер-лигасининг бошқа клубига ўтиши мумкин.
17 ёшли футболчининг ривожланиш жараёнини инглизнинг атрофидагилар билан алоқа ўрнатган "Астон Вилла" вакиллари диққат билан кузатиб бормоқда. Ўйинчининг ўзи кетишга шошилмайди: у келажак учун қарор қабул қилишдан олдин "қизил иблислар"нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим даврида унинг роли қандай бўлишини билмоқчи.
Гарри Амасс ҳозирча "Манчестер Юнайтед"нинг асосий жамоасида дебют қилгани йўқ, аммо у аллақачон бу мавсумдаги ўйинлар учун қайдномага киритилган. Асосан манкунликлар ўринбосарлари сафида ўйнайдиган ёш латералнинг шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.