Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан комиссарлар учун навбатдаги семинар бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари – Аделя Курмаева ва Ёқубжон Соҳибов якуний имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, ОФК комиссарлари сафига қўшилишди.