Каталониянинг “Барселона” клуби ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Жюль Кунде футболга бўлган муҳаббати ҳақида гапирди.
"Футболни аввалгидек севаман десам, ёлғон гапирган бўламан. Бу менинг иштиёқим эди. Энди бу менинг ишим. Ишни бошлаганимда, майдондан ташқари ҳаётим иккинчи даражали эди", дейди Кунде.
26 ёшли франциялик футболчи 2022 йилнинг ёзидан буён “Барселона”да тўп тепмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.