Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Миллатлар лигаси доирасида Италияга қарши ўйинда (3:1) Тео Эрнандесни нима учун майдонга туширмагани ҳақида гапирди.
"Милан" ҳимоячиси захира ўриндиғидан туриб "Уч ранглилар"нинг "Сан-Сиро"даги ғалабасини кузатди.
"Тео яхши формада эмас, у 100% тайёр эмас. У яхши ўйинчи, гарчи бу мавсумда олдинги даражани кўрсатмаса ҳам. Қийинчиликлар ҳар кимда бўлиши мумкин. У билан кўп гаплашаман. У жисмоний ва руҳий жиҳатдан чарчаган," - дея Дешамнинг сўзларини келтирмоқда журналист Николо Скира.