"Бавария" спорт директори Ян-Кристиан Дризен бош мураббий Венсан Компани фаолияти ҳақида гапирди.
"Биз яна футболни кўрамиз, мухлислар стадионга боришни хоҳлашади, майдонда учқунлар учади. Албатта, Компани бизнинг клубимизга яхши қўшилиб кетди. Руммениггенинг сўзларига қўшиламан, мураббий клубнинг энг муҳим ходимидир. Венсаннинг ёшини ҳисобга олганда феъл-атвори ўзига хос. Ҳозир биз чиройли футбол ўйнаяпмиз ва кўп гол уряпмиз, бунинг устига кўпинча гол ўтказиб юбормаймиз. Шунинг учун биз тўғри йўлда турибмиз, деб ҳисоблайман. Умид қиламанки, биз Компани билан яна узоқ йиллар бирга ишлаймиз," - дея Дризеннинг сўзларини келтиради AZ.