Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

«Реал»дан кетиб, бахтини йўқотган футболчилар

Баҳо:
+ | -

"Реал"да ўйнаш кўпчилик учун фаолиятнинг энг юқори чўққиси ҳисобланади. Аммо Мадрид клубидан кейинги футбол ҳаёти қандай кечади?

Қуйида жамоанинг собиқ юлдузлари тақдири ҳақида қисқача сўзлаб берамиз.  

Марсело

2021/2022 мавсумида Чемпионлар лигаси ва Ла Лигани ютгач, бразилиялик ҳимоячи "Олимпиакос"га йўл олди. Грецияда уни 25 минг мухлис пиротехник шоу билан қарши олди. У ўзи билан Хамес Родригесни ҳам олиб келди. Аммо Марсело "Олимпиакос"да бор-йўғи ярим мавсум қолди: бош мураббий Мичел билан келишолмади ва ўйин амалиётида рақобатда мағлуб бўлди.  

Шундан сўнг у ватанига қайтиб, "Флуминенсе"га ўтди. Биринчи мавсумида Либертадорес Кубогини ютиб, мухлисларни кўплаб голлари билан қувонтирди. Аммо кейин яна мураббий билан келишмовчилик сабаб клуб билан шартномасини бекор қилди.  

Хамес Родригес

Колумбиялик футболчи "Реал"дан кетгач, ўзига жой тополмади. У "Эвертон"да Анчелотти даврида яхши ўйнади, сўнг Қатарга йўл олди. У ердаги ҳаётдан норози бўлган Хамес Европага қайтди ва "Олимпиакос"да яхши мавсум ўтказди.  

2023 йилда "Сан-Паулу"га ўтган бўлса-да, унга кўп имконият берилмади. Аммо 2024 йилдаги Копа Америкада порлаб, турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Кейинчалик "Райо Вальекано" билан шартнома имзолади, аммо Ла Лигада кам ўйнамоқда.  

Лука Йович

"Фиорентина"да яхши мавсум ўтказган сербиялик ҳужумчи кейин "Милан"га ўтди. Аммо у ерда ҳам захирада қолиб кетди. 26 ёшли Йовичга ҳали ўзини кўрсатиш учун вақт бор.  

Мариано Диас

"Реал"га қайтгач, ҳужумчи катта кутилмаларни оқлай олмади. 2023 йилда "Севилья"га ўтди, лекин у ерда ҳам ўзига жой топа олмади. Ҳозирда Мариано клубсиз қолган.  

Карим Бензема

Бензема Саудия Арабистонига йўл олди. У "Ал-Иттиҳод"да мураббийлар билан келишмовчиликка дуч келса-да, янги мураббий Лоран Блан келгандан кейин ўз ўйинини топди. Ҳозирда 8 та ўйинда 8 гол уришга эришган.  

Иско

"Севилья"дан кетганидан кейин "Бетис"га ўтди ва Ла Лиганинг энг яхши футболчиси бўлди. Аммо оғир жароҳатлар унинг фаолиятига таъсир қилмоқда.  

Марко Асенсио

Асенсио "Реал"дан кейин "ПСЖ"да ўйнамоқда. Унинг иқтидорига катта эътибор қаратилмаяпти, лекин 28 ёшдаги футболчида ҳали вақт бор.  

Серхио Рамос

Рамос "Реал"дан кейин "ПСЖ"да икки мавсум ўйнади ва сўнгра "Севилья"га қайтди. Ҳозирда шартномасиз қолган ва кейинги манзили ҳали номаълум.  

Хулоса: "Реал"дан кетган футболчиларнинг аксари карьераси тушкунликка юз тутади. Аммо баъзи ўйинчилар ҳали ҳам ўзини кўрсатиш имконига эга.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:42, 22.11.2024.
Ўқилди: 6933 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4920]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4095]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2732]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2443]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2216]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2173]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1847]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1690]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1680]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1656]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.