Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Хоқон Чалханўғли Туркия терма жамоаси сафида жароҳат олди.
30 ёшли футболчи Миллатлар лигасининг Уэльсга қарши ўйинида (0:0) мушаклардаги муаммолар туфайли танаффусда алмаштирилган эди.
Журналист Маттео Бардзагининг сўзларига кўра, ярим ҳимоячи оғир жароҳатдан қутулиб қолган – унинг сон қисми бироз чўзилган.
Футболчи А Сериянинг навбатдаги шанба куни бўлиб ўтадиган "Верона"га қарши ўйинида майдонга тушиши мумкин.
Ҳоқон Чалханўғли “Интер”нинг жорий мавсумдаги 12 ўйинида 4 та гол урди.