Радамель Фалькао 38 ёшида ҳам гол уришда давом этмоқда - бу унинг ўз клуби "Миллионариос"нинг навбатдаги "Бояко Чико"га қарши ўйинида содир бўлди.
Фалькаога гол уриш учун майдонда бор-йўғи 30 дақиқа кифоя қилди ва унинг клуби 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу гол унинг фаолиятидаги 347-чиси бўлди, барча ўйинларни ҳисобга олсак, Колумбия футболи учун янги рекорд.
Илгари энг юқори ютуқ Виктор Юго Аристизабалга тегишли бўлиб, у 346 та гол урган. Учинчи ўринни 343 та гол билан Дайро Морено, тўртинчи ўринни эса Европада таниқли Карлос Бакка эгаллаб турибди - у 337 та гол урган.