Франциялик собиқ футболчи Мишель Платини Туриннинг "Ювентус" клуби афсоналаридан бири бўлиб, у 1982 йилдан 1987 йилгача шу клубда ўйнаган ва шу вақт ичида туринликлар билан бир қатор турнирларда ғалаба қозонган.
У "Ювентус"даги ўйинларини эслади: "Мен "Ювентус" футболкаси жуда ҳам фахр уйғотишини биламан ва ғурур билан кияман.
Мен у ерда жуда кўп ақл бовар қилмас ҳолатларни бошдан кечирдим. Бу босим эмас, бундай клубда ўйнаш шараф ва совғадир.
"Ювентус" ғалаба қозонганини эшитганимда доим хурсанд бўламан", - дея Платинининг сўзларини келтиради Tuttosport.