Грециянинг "Олимпиакос" клуби ўзининг украиналик марказий ҳужумчиси Роман Яремчук билан хайрлашишга тайёр.
Экрем Конур маълумотига кўра, пирейликлар 28 ёшли футболчини 6-7 миллион еврога сотиб юборади.
Яремчук жорий мавсум клуб сафида 8 та ўйинда 1 та гол урди.