"Милан" маслаҳатчиси Златан Ибраҳимович жамоа ҳужумчиси Рафаэль Леау ҳақида гапирди.
“Мен уни ёшлигидан биламан, лекин Леау ҳозир анча етук. Илгари у шунчаки истеъдодлар билан юрган бўлса, энди у кучайиб кетди. Ҳар бир инсоннинг барчани қувонтирадиган лаҳзалари бўлади, баъзида ҳаммаси яхши бўлмайди.
Ҳозир у майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ажойиб вақт ўтказмоқда. Биз уни қўллаб-қувватлаш ва мотивация қилиш учун шу ердамиз, чунки у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб, майдонда ўзгаришлар қилишга қодир эканини биламиз", — деб Ибраҳимович сўзларини келтирмоқда DAZN.