«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем майдондаги севимли позицияси ҳақида фикр билдирди.
- Менинг энг яхши позициям? Ўйлайманки, майдон марказида, у ерда менда кўп эркинлик бўлади, - деди Беллингем.
Жорий мавсумда 21 ёшли инглиз барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 14 та ўйинда қатнашиб, иккита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.