Кириш Регистрация
05/11 01:00 РБ Лейпциг 2-3 Манчестер Сити
05/11 01:00 Славия 1-2 Арсенал
05/11 01:00 ПСВ 1-2 Брюгге
05/11 01:00 Боруссия Д 2-1 Бетис
05/11 01:00 Порту 4-1 Наполи
05/11 01:00 Ланс 1-9 Комо
05/11 01:00 Викинг 4-1 Сабаҳ
05/11 18:30 Бунёдкор 1-2 Хоразм
06/11 18:30 Сўғдиёна - Динамо
07/11 00:45 Венеция - Удинезе
07/11 01:00 Севилья - Алавес
07/11 01:00 Эвертон - Ковентри Сити
07/11 16:00 Андижон - Локомотив
07/11 16:15 Машъал - Сурхон
07/11 17:30 Лидс - Тоттенхэм
07/11 18:00 Малага - Расинг
07/11 18:30 Қизилқум - Навбаҳор
07/11 19:00 Кальяри - Фрозиноне
07/11 19:00 Торино - Лечче
07/11 20:00 Арсенал - Халл Сити
07/11 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
07/11 20:15 Эспаньол - Депортиво
07/11 22:00 Парма - Болонья
07/11 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
07/11 22:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити

FIFA рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол ассоциацияси (FIFA) ноябрь ойи учун миллий жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги каби 58-ўринда қайд этилди. Жамоа ҳозирда 1424,93 очко тўплаб, Осиёнинг 7-жамоаси бўлиб турибди. Октябрь ойидаги рейтингда Ўзбекистон жамоаси 1429 очко тўплаган эди. Осиёда кучли учликдан Япония, Эрон ва Корея Республикаси жой олган.



Рейтингнинг энг юқори ўрнида амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина жамоаси ўрин олган. Кейинги ўринларда Франция ҳамда Испания термалари жойлашган. Месси сардорлигидаги жамоа ноябрь ойидаги баҳсларни муваффақиятсиз ўтказганига қарамай етакчиликни сақлаб қолган.



Маълумот учун, Ўзбекистон ноябрь ойидаги FIFA кунларида иккита учрашувда майдонга тушди. 14 ноябрь куни Қатарга сафар уюштирган жамоа 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 5 кундан сўнг Лаосда ўтказилган Шимолий Кореяга қарши майдонга тушган ўзбекистонликлар Аббосбек Файзуллаевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.

Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги учрашувни келгуси йили март ойида ўтказади. 20 март кунига белгиланган баҳсда Ўзбекистон ўз уйида Қирғизистонни қабул қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:59, 28.11.2024.
Ўқилди: 2799 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон терма жамоасининг Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўйинлари вақти маълум бўлди [4316]

"Реал" Чемпионлар лигасида ҳеч бир клуб уддалай олмаган рекордни ўрнатди [4107]

Чемпионлар лигасида ғолиблик учун асосий фаворит аниқланди — "Реал" ва "Барселона" кучли учликда эмас [3557]

Бруну Фернандеш Роналдунинг терма жамоа билан хайрлашувига таъсирли муносабат билдирди [3434]

Машҳур агент Роналдунинг Португалия терма жамоасидан кетиш сабабини айтди [3386]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади [3145]

Португалия футбол федерацияси Роналду учун махсус хайрлашув маросими ўтказади [2939]

"Атлетико" "Барселона"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради [2919]

Португалия президенти Роналдунинг терма жамоа билан хайрлашувига муносабат билдирди [2737]

"Реал" ўзининг собиқ футболчисини "Ливерпуль"дан қайтармоқчи [2614]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик