"Ньюкасл" қанот ҳужумчиси Мигель Альмирон қишда жамоадан кетиши мумкин.
DailyMail хабарига кўра, "қарғалар" раҳбарияти 30 ёшли футболчини жамоадан кетишига рухсат берди. Агар унга таклиф тушса, у кўриб чиқилади.
Альмирон жорий мавсумда жами 7 та ўйинда майдонга тушди. Парагвайлик футболчи 2019 йилдан буён клубда ўйнамоқда.