"ПСЖ" бош мураббий Луис Энрикенинг тактик режаларидан унчалик мамнун эмас.
Усмон Дембеленинг испанияликнинг ўйин режасидан шикоятлари борлиги аввалроқ хабар қилинганди. Журналист Марк Мешеноиснинг сўзларига кўра, бошқа кўплаб футболчилар ҳам худди шундай фикрда ва норозилик кучайишда давом этмоқда. Жамоа Энрикенинг футболини ҳаддан ташқари олдиндан айтиб бўладиган, ҳаракат эркинлигини чеклайдиган ва тўпга эгалик қилишга эътибор қаратган деб ҳисоблайди.
"Кийиниш хонасидаги ҳозирги муҳит тушкун эмас, лекин бироз умидсизлик бор", - дея "ПСЖ" футболчиларига яқин манбанинг сўзларидан иқтибос келтирган.