Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Афсус, ёшлар ўртасидаги Осиё Ўйинлари Тошкентда ўтказилмайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

2025 йилги Осиё ёшлар ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Осиё Олимпия кенгаши Ўзбекистон мезбонлигида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Ёшлар ўртасидаги 3-Осиё ўйинлари 2025 йилда Баҳрайнда ўтказилишини маълум қилади.

Бугун, 2 декабрь куни ўтказилган ташкилот ижрои қўмитаси йиғилишида бу ҳақдаги қарор қабул қилинди”, дейилади Осиё Олимпия кенгаши расмий ахборотида.

Ушбу мусобақа 9 спорт туридан 43 та мамлакатдан келган 14-17 ёшли спортчилар ўртасида ўтказилиши режалаштирилганди.

Маълумот учун, президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 10 сентябрида ушбу ўйинлар ўтказилиши режалаштирилган Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишганди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 15:39, 02.12.2024.
Ўқилди: 3201 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик