Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

ФИДE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов Гукешни “қувиш”да давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Жаҳон шахмат федерацияси ноябрь ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Рейтингда Нодирбек Абдусатторов (2777) 6-ўринда қайд этилди. У аввалги ойда ҳам шу ўринда қайд этилган эди. Бу ойда унинг рейтинг очколарида ҳам ўзгариш сезилмади.

Сентябрь ойида Нодирбек ёшлар ўртасидаги расмий рейтингда биринчи ўринда қайд этилган эди. Октябрь ойи учун эълон қилинган рейтингда у ўрнини Ҳиндистонлик Гукешга бўшатиб берди ва ҳануз ўша ўринда жойлашган. Гукеш 2783 рейтинг очкоси билан ёшлар ўртасида етакчилик қилмоқда. Яна бир шахматчи Жавоҳир Синдоров 5-ўринни эгаллаб турибди.

Абдусатторов Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳри мезбонлик қилган Tata Steel Chess India турнирида қатнашди. Рапид йўналишида 4-ўринни эгаллаган Ўзбекистоннинг 1-рақамли шахматчиси блитзда 7-ўринни эгаллади.

Тошкентда ўтказилган Президент Кубогида Ўзбекистоннинг топ шахматчилари қатнашди. Бош соврин Ҳиндистон вакилига насиб қилган турнирда иккинчи ўринни Жавоҳир Синдоровга насиб қилди. Шамсиддин Воҳидов мусобақанинг 4-ўрнини эгаллаган бўлса, Нодирбек Абдусатторов кучли бешликдан ўрин олди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 10:32, 04.12.2024.
Ўқилди: 602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик